Иқтисодиёт | 17:52 / 27.08.2015
4147
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореянинг қурилиш компаниялари Марказий Осиё бозорига қизиқиш билдирмоқда

Жанубий Кореянинг қурилиш компаниялари Марказий Осиё бозорида ўз ўринларини мустаҳкамлаб, минтақада бўлаётган иқтисодий ривожланиш жараёнида иштирок этмоқчи.
Кореянинг Hyundai Engineering & Construction ва POSCO Engineering & Construction қурилиш компаниялари минтақадаги лойиҳларда иштирок этиш учун ҳамкорлар билан музокаралар олиб бормоқда.

Жумладан, Hyundai Engineering & Construction GS Engineering & Construction ва Samsung Engineering билан бирлашиб, Ўзбекистонда йирик кимё заводининг қурилишида иштирок этиши айтилди. Лойиҳанинг қиймати 2.01 млрд долларни ташкил қилади.
Samsung C&T эса минтақада йўл қурилиши билан шуғулланмоқда.

Samsung 2009 йилдан буён Қозоғистонда энергетика лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳанинг қиймати 4.9 млрд долларга етади.