Спорт | 11:31 / 27.08.2015
2344
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ёш таэквондчилар ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди

Ўзбекистонлик ёш таэквондчилар Жасурбек Зокиров ва Исломжон Адҳамов Жанубий Кореянинг Мужчу шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг совриндорлари бўлишди.

Маълум қилинишича, Зокиров 33 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган. 65 кг вазндан юқори тоифада иштирок этган Адҳамов эса бронза медали билан тақдирланган.