Иқтисодиёт | 15:22 / 27.08.2015
4321
1 дақиқада ўқилади

Россия Украинанинг қарзидан воз кечмайди

Россия Украина қарзини реструктуризация қилишда иштирок этмайди, деб хабар беради Bloomberg агентлиги. Россия молия вазири Антон Силуановнинг сўзларига қараганда, қарзлар тўла ҳажмда тўланиши керак.

Илгарироқ Украина асосий кредиторлари билан қарзнинг 20 фоизини ўчиришга келишиб олгани, бу мамлакат қарзларини 3.6 млрд долларга қисқартириш имконини бериши айтилган эди. Киев Россияни ҳам, бошқа кредиторлар билан бир қаторда, қарзни реструктуризация қилишнинг шу шартларига кўнишга чақирди. Аммо Россия қарзлардан воз кечишни истамаяпти.

2013 йил охирида Россия Украинанинг евробондларини 3 млрд долларга сотиб олган эди. Бу қарз декабрь ойида ёпилиши керак.
Украина кейинги 4 йил давомида ташқи қарзларни тўлашда 15 млрд доллар тежаши ва 2020 йилга келиб ЯИМ бўйича қарздорликни 71 млрд долларга қисқартириши керак. Халқаро валюта жамғармасининг кредит дастурлари шартлари шуни кўзда тутади.