Иқтисодиёт | 10:48 / 27.08.2015
3028
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси учдан бир улушга камайди

Россиянинг Хитойдаги элчиси Андрей Денисов мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 2015 йилнинг биринчи ярмида учдан бирга тушганини маълум қилди.

Унинг сўзларини ТАСС агентлиги келтирди.
Элчининг таъкидлашича, яқин ойларда Россия ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси, илгари белгиланганидек, 100 млрд доллар кўрсаткичига ета олмайди.