Жамият | 12:22 / 28.08.2015
3828
1 дақиқада ўқилади

Франция полицияси мамлакатдаги энг эски лўлилар қароргоҳида тозалаш ўтказди

Франция полицияси Ла-Курев шаҳрида жойлашган энг эски лўлилар қароргоҳида тозалаш ўтказди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Сен-Сен-Дени департаменти Юг Безансено 60га яқин ҳомиладор аёллар, болалар ва ногиронларга дарҳол бошпана олишга ваучер тақдим этилган. Қароргоҳда истиқомат қилувчи яна 200 кишига бошпана топиш масаласи устида маҳаллий ҳокимият бош қотирмоқда.

Шунга қарамай, эркин журналистларнинг ёзишича, 50 киши бошпанасиз қолмоқда. Одамларни эвакуация қилиш уч соат давом этган, бу вақт ичида уларнинг вақтинчалик қароргоҳлари бузиб ташланган.

“Улар биз учун ҳеч нарса қилишмади. Улар бизга бу ерда ўрин йўқлигини айтишди”, - деди қароргоҳда рафиқаси ва уч нафар фарзанди билан бирга истиқомат қилиб келган Бриндас Дан.

Ла-Курев шаҳридаги лўлилар қароргоҳи 2009 йилда юзага келган. Унда 200дан 300гача одам яшагани айтилмоқда.