Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:47 / 28.08.2015
1586
1 дақиқада ўқилади
Грециядаги муддатидан олдинги сайловлар 20 сентябрь куни бўлиб ўтиши белгиланди
Греция парламенти учун муддатидан олдинги сайловлар 20 сентябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Интерфакс» маҳаллий матбуот берган маълумотларга таяниб хабар тарқатди.
Пайшанба куни Бош вазир лавозимини вақтинчалик бажарувчи сифатида илк марта аёл – Олий суд раиси Василику Тану-Хрестофилу тайинланганди.
Унга мамлакат ҳукуматини вақтинчалик шакллантириш топширилган.
Бугун ҳукуматнинг янги таркиби тузилгани маълум қилинади. Айнан мазкур тадбирда муддатидан олдинги сайловлар куни расман маълум қилиниши кутилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш