Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:09 / 28.08.2015
1876
1 дақиқада ўқилади
Муҳожирлар ўлимига алоқадор деб топилганлар сони етти нафарга етди
Австрия полицияси Словакия ва Венгрия чегаралари яқинида бир неча ўнлаб муҳожирлар жасади бўлган юк автомобили топилганидан сўнг етти кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Krone газетаси хабар бермоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, юк автомобилидан 71 муҳожирнинг жасади топилган.
Венгрия рақамида бўлган юк автомобили автомагистраллардан бирида ташлаб кетилган эди.
Хабар қилинишича, мазкур жиноятда Руминия фуқаролари ҳам алоқадор бўлиши мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш