Спорт | 14:39 / 28.08.2015
2745
1 дақиқада ўқилади

Сонг Хёнг Мин 22 млн фунт эвазига «Тоттенҳэм» аъзосига айланди

Германиянинг «Байер» клубининг кореялик ҳужумчиси Сонг Хёнг Мин фаолиятини Англиянинг «Тоттенҳэм» клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Лондон клуби расмий сайти хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, инглизлар кореялик футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолашди.
Сонг янги жамоаси сафида 7 рақамли футболкада ўйнайди.

Футболчининг трансфер суммаси расман маълум қилинмаган. Бироқ баъзи манбаларнинг ёзишича, «Тоттенҳэм» Жанубий Корея терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олиш учун «Байер»га 22 млн. фунт стерлинг миқдорида маблағ тўлаган.

Футболчи Британияда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни қўлга киритгач, унинг «Тоттенҳэм»га ўтиши билан боғлиқ расмиятчилик ўз ниҳоясига етказилади.