Жаҳон | 12:33 / 29.08.2015
7326
1 дақиқада ўқилади
Кобзон Россияни АҚШ билан дипломатик алоқаларини узишга чақирди
Россия Давлат думаси депутати ҳисобланадиган қўшиқчи Иосиф Кобзон мамлакат раҳбариятини АҚШ билан дипломатик алоқаларини узишга чақирди. Бу ҳақда "Русская служба новостей" хабар қилган.
"Мен АҚШ билан барча дипломатик муносабатлар узилишини таклиф қиламан. Шу орқали уларга бизга нисбатан хато иш тутишганини англаши учун вақт берамиз. Улар бу вақт давомида яхшилаб ўйлаб олиб, Россия билан ҳазиллашмаслик кераклигини англашсин. Биз билан нафақат АҚШ, балки бошқа давлатлар ҳам ҳазиллашмаслиги керак", дейди Кобзон.