Жаҳон | 17:30 / 29.08.2015
3182
1 дақиқада ўқилади
КХДР ва Жанубий Корея оилаларни бирлаштириш масаласини муҳокама қилишга тайёр
КХДР ҳукумати Қизил хоч жамғармасининг Жанубий Корея бўлими билан Корейс уруши даврида ажралиб кетган оилаларни бирлаштириш дастури ҳақида музокаралар олиб боришга рози бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар қилди.
Жанубий Корея Ягона маълумотлар вазирлигининг хабар беришича, мамлакат ҳудудида 130 минг нафардан зиёд аҳоли шимолдаги ўз оила аъзоларини қидирмоқда. Расмий маълумотларга кўра, уруш вақтида бедарак йўқолганларнинг 66 минг нафари ҳали ҳам ҳаёт.
Қизил хоч жамғармасининг Жанубий Корея бўлими билан КХДР ҳукумати ўртасидаги музокаралар 7 сентябрь куни чегара ҳудудидаги Пханмунджом қишлоғида бўлиб ўтиши керак.