Хитойлик кекса аёлнинг бошидан кам учрайдиган касаллик туфайли шохга ўхшаш ўсимта ўсиб чиқди
Хитойлик кекса аёл Лян Сючжэнь ўғлининг айтишича, онасининг пешонасида аввал кичкина шиш пайдо бўлган, деб хабар бермоқда Mirror нашри.
Аёл тасодифан бу шишни шикастлаб олгандан кейин ундан қон кета бошлаган. Бундан кейин бу шиш ўрнида шох ўсишни бошлаган. Ҳозирда бу шохнинг узунлиги 13 сантиметрни ташкил қилмоқда. Кекса аёл ўсимта кўпинча оғриши ва унга ухлашга халақит беришидан шикоят қилмоқда.
Шифокорларнинг таъкидлашича, Лян Сючжэнь cornu cutaneum, лотинчадан “тери шохи” деб аталувчи кам учрайдиган касалликдан азият чекмоқда. Бу ёмон сифатли ўсимтага айланиб кетиши мумкин бўлган яхши сифатли ўсимта ҳисобланади.
Шифокорлар аёлда шохни олиб ташлаш учун операция ўтказишни талаб қилишмоқда, бироқ аёлнинг яқинлари оналари ёшининг кексалиги туфайли бу операцияни кўтара олмаслигидан хавотирланишмоқда.