Жаҳон | 21:06 / 30.08.2015
3413
1 дақиқада ўқилади
Франция бош вазири: Франция урушдан қочаётган муҳожирларни қабул қилиши керак
Урушдан ва тақибдан қочаётган муҳожирлар Францияга қириш ҳуқуқига эга бўлишлари керак, деб ҳисобламоқда Франция бош вазири Мануэль Вальс.
“Бошпана тақдим қилиш ҳақидаги ҳар бир илтимос тезлик билан кўриб чиқилиши, уруш, тақиб, қийноқ, таҳқирлашдан қочаётган муҳожирлар қабул қилиниши керак”, деб ҳумкрон партия аъзоларига Ла-Рошель шаҳридаги йиғилиш давомида айтди Вальс.
Франция бош вазири муҳожирларга “муносиб равишда” муносабатда бўлиш одат тусига айланиши кераклигини такъкидлади.
31 августда Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус Шарқий Европанинг муҳожирларга нисбатан сиёсатини танқид остига олди. Фабиус баъзи давлатлар муҳожирларни қабул қилишга нисбатан қатъий қарши бўлаётганлирини ҳайратланарли ҳолат деб ҳисоблашини маълум қилган эди.