Жаҳон | 12:13 / 30.08.2015
2415
1 дақиқада ўқилади

Майкл Жорданнинг “Космик жем” фильмидаги либоси аукционда сотилади

Афсонавий баскетболчи Майкл Жордан “Космик жем” фильмида кийган либос кимошди савдоларига қўйилади, дея хабар бермоқда CBS Sports.

Ахборот манбасининг маълумотига кўра, спорт либосининг бошланғич нархи 10 минг долларни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фильм 1996 йили дунё экранларига чиққан бўлиб, жаҳон миқёсида 230 млн доллар жамғарган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш