New York Times: АҚШ Арктикани Россияга бой бермоқда
Арктиканинг табиий захиралари ва янги савдо йўлларига эга ҳудудлари учун кураш аллақачон совуқ урушга қиёсланмоқда, деб ёзмоқда New York Times нашри. АҚШлик амалдорлар ва таҳлилчиларнинг фикрича, Арктикага эгалик қилиш пойгасида АҚШ бошқа давлатлардан, айниқса Россиядан ортда қолмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Аляска соҳилбўйи қўриқлаш хизматига бир вақтда Беринг бўғози орқали фаол кемачиликни ва бу ҳудудда балиқчиликни кузатиш учун кемалар ётишмаяпти. Қўриқлаш хизмати флоти, шу жумладан иккита музёрар кема эскириб бормоқда. Баланд кенгликларда алоқа ривожланмаган, чуқур сув портлари ҳам мавжуд эмас. Буларнинг барчаси сармоя талаб қилади, бироқ бу сармоялар сиёсий баҳслар, бюджет чекловлари ва қоғозбозчилик сабабли йиллар давомида мавжуд бўлмай келмоқда.
“Биз биринчи кун мамлакатда Арктикада қандайдир бир муҳим жойлашганликни қўллаб-қувватлаш учун имкониятлар йўқлигини баралла айтаётганимиз йўқ”, деб таъкидламоқда соҳилбўйи қўриқлаш хизматига қўмондонлик қилувчи адмирал Пол Заканфт.
Нашрнинг таъкидлашича, Россия эса Арктика ҳудудида 10 та қидирув-қутқарув станциясини қурмоқда ва собиқ иттифоқнинг аввалги базаларини тиклаб, ҳарбий салоҳиятини ошириб бормоқда. АҚШ ҳарбийлари бунга хавотир билан қарамоқдалар: АҚШ армияси Аляскада иккита бригадани қисқартиришни режалаштирмоқда, ҳарбий-ҳаво флоти эса Арктикада операциялар ўтказиш бўйича кам тажрибага эга эканлигини тан олмоқда. Бундан ташқари, Россия БМТнинг денгиз ҳуқуқи бўйича конвенциясига мувофиқ, Арктика шельфи чегараларини кенгайтириш бўйича ариза топширди, бу орада АҚШ бўлса ҳали ҳам бу конвенцияни ратификация қилмаган.
“АҚШ бу ўйинга ҳаттоки қўшилмаган ҳам”, деб айтмоқда АҚШ Давлат департаментининг Арктикадаги ҳамкорлик масалалари бўйича махсус вакили, истеъфодаги адмирал Роберт Папп. “Мен АҚШ Россия ҳозирда Арктикада амалга ошираётган ишлар – янги базалар қуриш, телекоммуникация ва қидирув-қутқарув имкониятларидан жуда бўлмаса бирортасини амалга оширишини истар эдим”, деб таъкидламоқда Папп. Паппнинг айтишича, совуқ уруш замонларида, Собиқ иттифоқ коинотга сунъий йўлдош учирганда АҚШ қўлларини осилтирганча “шоввоз она Россия” деб ўтирмай, муносиб ҳаракат қилганини таъкидлаб ўтди.