Жаҳон | 03:20 / 30.08.2015
2934
1 дақиқада ўқилади

Свазиленд қироллигидаги автоҳалокат қурбонлари сони 65 кишига етди

Жанубий Африкадаги Свазиленд қироллигидаги йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганлар сони 65 кишини ташкил қилди, деб мамлакатдаги бирдамлик тармоғига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Синьхуа агентлиги.

Аввалроқ 38 киши ҳалок бўлгани ва 20 киши жароҳат олгани маълум қилинганди.
Икки юш машинаси ва енгил автомобиль ўртасидаги тўқнашув 28 август куни кечки пайт юз берган эди. Юк машинаси қироллик қароргоҳи ёнида ҳар йили ўтказиладиган “Умхланга” ("Шақарқамиш рақси”) милилй фестивалида қатнашмоқчи бўлган қизларни олиб кетаётган бўлган.
“Энди биз автоҳалокат оқибатида 65 киши, жумладан оғир жарохатланган орасидаги қурбонлар билан бирга, ҳалок бўлганини тасдиқлай оламиз. Биз уларнинг оилаларига чуқур тазия билдириб қоламиз”, деб айтилмоқда хабарда.
Йўл-транспорт ҳодисасидаги қурбонлар сони бўйича ҳукумат томонидан ҳеч қандай расмий маълумот берилмади.