Жаҳон | 21:23 / 31.08.2015
3314
1 дақиқада ўқилади

АҚШда ўқувчи интернетда террорчиликни тарғиб қилгани учун 11 йилга озодликдан маҳрум этилди

АҚШнинг Виржиния штатида 17 ёшли мактаб ўқувчиси жиноий тил бириктириш ва интернетда террорчиликнинг тарғиботи учун 11 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри.

Али Шукри Амин исмли ушбу ўсмирга ўз блоги ва твиттерда шифрлаш усуллари ва bitcoin криптовалютасидан фойдаланиш ҳақидаги мақолалари билан террорчилик гуруҳларига кўмак кўрсатгани учун айблов қўйилди.

Амин, шунингдек, ижтимоий тармоқлардан террорчиларни моддий қўллаб-қувватлаш учун фойдаланган. Қоралов фикрича, унга чиқарилган ҳукм таъсирчан одамларнинг онгига таъсир қилувчи тарғибот тарқалишининг олдини олишга ёрдам бериши керак. Айни пайтда ўсмир террорчилик бўйича айблов қўйилган энг ёш айбланувчи ҳисобланади.