Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 16:41 / 31.08.2015
2027
1 дақиқада ўқилади
Indian Oil Эронда 3 млрд долларлик нефть заводини қуради
Indian Oil корпорацияси Эрон ҳудудида нефтни қайта ишловчи завод қурмоқчи, деб хабар беради Bloomberg агентлиги.
Лойиҳа қиймати 3 млрд долларга баҳоланмоқда. Эрон ҳукумати заводга йилига 1 млн тонна арзон табиий газ етказиб берилишини ваъда қилмоқда.
Ҳиндистон корпорацияси Эронда Хитойнинг энергетик компаниялари, шунингдек, Royal Dutch Shell, Total сингари халқаро корпорациялар билан рақобатга киришади.
Indian Oil яқин йилларда бизнесини кенгайтиришга 4.5 млрд доллар сарфламоқчи.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш