Жаҳон | 15:48 / 31.08.2015
8071
1 дақиқада ўқилади

Киевда намойишчилар Рада биносини штурм қилишни бошлашди

Украина пойтахти Киев шаҳрида намойишчилар парламент биносини штурм қилишни бошлашди. Бу ҳақда УНИАН нашри хабар берган.

Айни вақтда милиция намойишчиларни тарқатишга уринмоқда.

Бироз олдинроқ, Украина Радаси биринчи ўқишда мамлакат конституциясидаги децентрализация ҳақидаги моддани ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилганди. Шундан сўнг радикал депутатлар бунга кескин норозилик билдиришни бошлашганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш