Ўзбекистон | 19:09 / 31.08.2015
7938
1 дақиқада ўқилади

Мустақилликнинг 24 йиллигига бағишланган асосий байрам тадбири бошланди

Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан асосий байрам тадбири бошланди.

“Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида бўлиб ўтаётган асосий байрам тадбирини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов табрик сўзи билан очиб берди.

Байрам тадбирида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, иштирок этмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш