Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:29 / 02.09.2015
2347
1 дақиқада ўқилади
Данғарада муштлашув чоғида икки киши пичоқланди
Фарғона вилоятининг Данғара туманидаги қишлоқлардан бирида улфатлар ўртасида келиб чиққан муштлашув қон тўкилиши билан якун топди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, Ҳикматилла исмли шахс ака-ука Ҳамид ва Ҳошимлар билан улфатчилик қилиб келган. Бир куни улар ўртасида келишмовчилик юзага келиб, бу муштлашувга олиб келган.
Ака-укаларга кучи етмаган Ҳикматилла “аламини олиш” учун уларга пичоқ билан зарба берган.
Ака-укаларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳикматилла эса тергов ҳаракатларига жалб қилинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш