Спорт | 15:25 / 02.09.2015
2180
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Словакиядаги иккинчи ўйинда мағлуб бўлди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Словакиядаги халқаро турнир доирасидаги иккинчи учрашувни ўтказди.

Дастлабки учрашувда Бирлашган Араб Амирликларини 1:0 ҳисобида мағлуб этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси, иккинчи ўйинда Саудия Арабистонига қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўзбекистоннинг ягона голини захирадан майдонга тушган Забихулло Ўринбоев киритди.

Ушбу халқаро ўртоқлик турнири доирасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Словакия ҳамда Иордания олимпия терма жамоалари билан ҳам ўйин ўтказади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш