Ўзбекистон | 18:11 / 02.09.2015
3590
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегаралари демаркациясига оид жараён якунланди
2015 йилнинг 24-28 август кунлари Чимкент шаҳрида (Қозоғистон) Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегациялари Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказишди.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегаралари демаркациясига оид якуний ҳужжатлар тайёрлаш ишлари давом эттирилди.
Музокаралар дўстона қўшничилик ва ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда ўтди.