Жаҳон | 08:58 / 02.09.2015
3583
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Чита шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши тугалланганининг 70 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтди

Россиянинг Чита шаҳридаги марказий майдонда Иккинчи жаҳон уруши тугалланганининг 70 йиллигига бағишланган мамлакатдаги йирик парад бўлиб ўтди. Унда Россия Шарқий огруги ҳарбий хизматчилари, бошқа ҳарбий кучлар вакиллари ва ИИВ Суворов билим юрти курсантларидан иборат 1,7 минг иштирокчи қатнашди.

ТАСС агентлигининг хабар беришича, ушбу парадда илк бор авиация чиқишлари ташкил этилди. Су-30СМ қирувчилари, Су-25 ҳужум самолётлари, Ми-24 ҳарбий вертолётлари, шунингдек, 50 дона бошқа ҳарбий ва тарихий техникалар намойиш қилинди.

Парадни фахрийлар, Хитой ва Мўғулистон давлатлари вакиллари, Австралия казаклари делегацияси, Чита аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари кузатишди.

Эслатиб ўтамиз, 1945 йилнинг 2 сентябрь куни Токио бандаргоҳида турган АҚШнинг “Миссури” кемасида Иккинчи жаҳон урушининг якунланганидан далолат берувчи Япониянинг сўзсиз капитуляцияси тўғрисидаги актга имзо чекилган эди.