Жамият | 14:37 / 02.09.2015
3516
1 дақиқада ўқилади

Самарқандлик йигит ўқишга кириш учун фирибгарга 5 минг доллар берди

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида истиқомат қилувчи 23 ёшли Қудрат исмли абитуриент ўқишга кириш учун Тошкентга келиб, фирибгарлар тузоғига илинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, Қудрат бир шахс билан танишиб қолиб, унинг сўзларига ишонган ва ўзи яхши танимаган бу одамга 5 минг доллар бериб юборган.

Шу билан фирибгар ғойиб бўлиб, қўнғироқларга жавоб бермай қўйган. Қудрат ИИББга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Суриштирув натижасида мазкур фирибгарлик содир этишда гумон қилиниб самарқандлик Улуғбек исмли шахсга қўлга олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.