Технология | 10:03 / 03.09.2015
1838
1 дақиқада ўқилади

Ford Россиядаги биринчи двигатель ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширади

АҚШнинг Ford автокорпорацияси Россияда двигатель ишлаб чиқарувчи биринчи заводни очади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Завод 3 сентябрь куни Татаристондаги “Олабуға” иқтисодий зонасида ишга туширилади.
“Янги ишлаб чиқариш Россиядаги хорижий автомобиль брендининг бу йўналишдаги дастлабки лойиҳаси бўлади. Россияда бошқа хорижий заводлар бундай заводларга ҳозирча эга эмас”, - маълум қилди Ford Sollers идораси.

Заводга 275 млн доллар миқдоридаги инвестиция киритилди. У ерда 1.6 л ли Ti-VCT Sigma моторлари 85, 105 ва 125 от кучига эга вариантларда ишлаб чиқарилади. Бу моторлар Ford Fiesta, Ford Fusion ва Ford Focus моделларида қўлланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш