Ўзбекистон | 11:45 / 03.09.2015
2743
1 дақиқада ўқилади
Наманганда йўлтўсарлар жабрланувчининг қарийб 750 минг сўм пулини ўмариб кетишди
Наманганда 36 ёшли Абдурашид исмли фуқародан 740 минг сўм ўғирлаган икки нафар йўлтўсар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, Боқи ва Акром исмли йигитлар ҳеч қаерда ишламай, йўлтўсарлик билан шуғулланиб келган. Бир куни улар Абдурашидни учратиб қолиб, уни тўхтатишган ва чекка жойга олиб бориб, дўппослашган ва ёнига пулларни олиб кетишган. Жабрланувчи томонидан топширилган мурожаатнома асосида иш кўриб чиқилиб, жиноятчилар тезда қўлга олинган.