Назарбоев: Осиё тақдирини Осиёнинг ўзи ҳал этиши керак
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Хитой коммунистик партияси Марказий кенгаши қошидаги Партия мактаби тингловчилари, профессор-ўқитувчилар таркиби қошида сўзга чиқиб, Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч бўйича кенгаш ташкилотининг келгусидаги тараққиёти ҳақида фикр юритди.
Президент фикрича, мазкур муассаса ташаббуси кўпчилик томонидан қизғин маъқулланди.
“Сизга маълумки, мазкур ғоя илк маротаба 1992 йилдаги БМТнинг 47-ассамблеясида тилга олинган эди. Мазкур ғоянинг ҳаётийлиги ва долзарблигини даврнинг ўзи кўрсатди. Осиёда хавфсизликнинг янги қиёфасини барпо этиш борасидаги вазифалар Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч бўйича кенгаш мақсад ва муддаоларига мос келади”, – деди Қозоғистон раҳбари.
“Бугун Пекин раислик қилувчи мамлакат сифатида бу борада фаол иш олиб бормоқда. Келгуси боисқичда Кенгаш тараққий этиб, Осиё минтақавий хавфсизлик ташкилоти амалий ва самарали бўлиши лозим. Аминманки, Осиё тақдирини Осиёда, қитъа мамлакатлари ва халқларининг ўзи томонидан белгиланиши керак”, – дея таъкидлади Назарбоев.