Жаҳон | 22:42 / 03.09.2015
4312
1 дақиқада ўқилади

Россия Сбербанки бошлиғи россияликларни рублнинг тебранишларига тайёр туришга чақирди

Аҳоли яқин йилларда рубль кучли даражада тебраниб туришига тайёр бўлиш керак, деб айтди Сбербанк президенти Герман Греф Шарқий иқтисодий анжуман кулуарларида. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги маълум қилди. 

Греф рублнинг динамикаси хомашё материаллари нархларига кучли тарзда боғлиқлигини таъкидлаб ўтди.

3 сентябрь куни савдолар пайтида Brent маркасидаги нефть нархи 50,30 долларга етди. Кун мобайнида унинг нархи 50,64 долларгача кўтарилиб, 49,94 долларгача тушди.
Москва биржасида доллар нархи 67,27 рублгача, евро эса 75,55 рублгача кўтарилди. Марказий банк томонидан ўрнатилган расмий курс мос равишда 67,01 ва 75,27 рублни ташкил қилмоқда.