Жаҳон | 19:35 / 04.09.2015
4142
1 дақиқада ўқилади
Дворкович: Россия нефтни ҳар қандай нархда сотишга тайёр
Россия бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович Американинг CNBC телеканали билан бўлиб ўтган суҳбатда Россия нефтни ҳар қандай нархда сотишга тайёр эканини маълум қилди.
“Албатта, биз учун нефтнинг бир баррели учун энг мақбул нарх — 80-90 доллар атрофида бўлганидир. Лекин унинг баррелини 50-60 доллардан сотишга ҳам тайёрмиз. Биз ўз харажатларимизни оптимизация қилишга мажбур бўламиз, бироқ бизни шу нарх ҳам қониқтиради”, – деди Дворкович.
Янада аниқроқ айтганда, Дворкович Россияда нефть қазиб олиш ҳажмини камайтириш режаси йўқлигини ва “нефтни ҳар қандай нархда сотишга” тайёр эканини маълум қилди.