The Times: Сурия армияси жанглари ҳақидаги репортажларда рус нутқи эшитилмоқда
The Times нашри журналистларининг айтишича, улар Сурия армияси жанглари ҳақидаги уч дақиқалик репортажда рус нутқини аниқлашган.
Репортажда, шунингдек, Россия армиясига 2013 йилда қуролланишга олинган БТР-82А бронетранспортёрини кўриш мумкин. Бу бронетранспортёр аввал Сурияга етказиб берилмаган. Кадр ортида русчада берилаётган: «Давай, быстрее!» (“Тезроқ бўл”), «Ходу!» (“Юра қол”), «Еще раз! Повтори!» (Яна бир марта! Такрорла!) ва «Павлин, Павлин, мы выдвигаемся» (“Павлин, биз олдинга сурилмоқдамиз”) деган буйруқларни эшитиш мумкин.
Исёнчи гуруҳ фаоли нашрга россиялик жангчилар анчадан бери жанг ҳудудларида ҳаракат қилаётганлари ва охирги пайтларда рус контингенти кучайганини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек маълум қилинишича, Сурияда россиялик ҳарбийларнинг мавжудлиги ҳақида маълумот борлигига қарамасдан, уларнинг жанг ҳаракатларида иштирок этаётганлари кузатилмаган эди.