Жаҳон | 22:25 / 05.09.2015
4919
1 дақиқада ўқилади

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотида Тожикистондаги терактлар бандит олишувлари деб айтилди

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотида Тожикистонда милиция ходимлари ва ҳарбийларнинг ўлимига олиб келган 4 сентябрда юз берган нохуш воқеалар бандитлар олишуви деб айтилди. Бу ҳақда КХШТ котибияти берган изоҳда айтилмоқда. 

“Тожикистондаги фожиали воқеалар туфайли КХШТ котибияти Душанбедаги вазиятни кузатмоқда ҳамда бу вазиятни Тожикистоннинг ички иши деб ҳисобламоқда. Шак-шубҳасиз бу бандитлик олишувлари бўлиб, афсуски бундай ҳолат нафақат Тожикистонда, балки бошқа давлатларда ҳам кузатилмоқда. КХШТ котибияти ОАВларга ҳалок бўлганлар, жароҳат олганлар ва босқинчилар, фожиали воқеаларнинг деталлари ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. Буни фақатгина Тожикистон расмий ҳукумати қилишга ҳақли”, дейилмоқда ҳужжатда.

КХШТда Тожикистон ҳуқуқ-тартибот муассасалари ва кучишлатар тузилмалари авваллари кузатилганидек каби бу вазиятни ҳам ўнглай олишларига ишонч билдирилди.