Спорт | 16:31 / 05.09.2015
4703
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Бангкокдаги Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди

Бугун, 5 сентябрь куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати финал баҳслари ўз ниҳяосига етди. Унда баҳсларга йўл олган 10 спортчининг 8 нафари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Жумладан, Бектемир Мелиқўзиев ҳамда Ҳасанбой Дўсматов олтин медалга сазовор бўлди.


Шунингдек, финал баҳсларида Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Муроджон Аҳмадалиев (-56 кг), Фазлиддин Ғаипназаров (-64 кг), Элшод Расулов (-81 кг), Рустам Тўлаганов (-91 кг) кумуш медалларни қўлга киритди. Элнур Абдуримов эса -60 кг вазн тоифасида бронза медали билан кифояланди.
Шундай қилиб, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2 олтин ва 5та кумуш ва 1 бронза медалини жамғариб, умумжамоа ҳисобида Қозоғистондан кейинги иккинчи ўринни қўлга киритди.