Тожикистон Мудофаа вазирлиги 25 ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотларни инкор этди
Тожикистон Мудофаа вазирлиги мамлакатда 4 сентябрда юз берган тўқнашувлар оқибатида баъзи ОАВлар орқали тарқатилган 25 ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотларни инкор этди. Бу ҳақда Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот маркази раҳбари Фаридун Махмадалиев айтиб ўтди.
Махмадалиевнинг маълумотларига кўра, мамлакат мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги қуролланган гуруҳ томонидан уюштирилган террорчилик ҳужуми давомида ҳарбийлардан ҳеч ким жабрланмаган.
“Тожикистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан ўтказилган ва бугун ҳам давом этаётган махсус операцияда ҳарбийлар иштирок этмади”, деб айтмоқда Махмадалиев.
Аввалроқ ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 44 нафарга етгани – Тожикистон ИИВ ва Мудофаа вазирлигининг 33 нафар ходими ҳамда 9 террорчи ҳалок бўлгани маълум қилинганди.