Жаҳон | 18:11 / 05.09.2015
5324
1 дақиқада ўқилади

Украина G7дан Россия газини сотиб олишда ёрдам сўрагани аниқланди

Украина молия вазири Наталья Яресько Еттилик давлатларига мурожаат қилиб, Россиядан табиий газ сотиб олишни молиялаштиришни сўраган. Бу ҳақда ТАСС мухбирларига маълум бўлди.
Шу билан бирга, ёзилишича, ушбу мурожаатга ҳозирча бирор жавоб берилмаган.
Яреськонинг G7 молия вазирлари билан музокаралари Анқарада бўлиб ўтмоқда. У ерда 4-5 сентябрь кунлари “Катта йигирмалик” молия вазирлари ва марказий банклари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.