Спорт | 16:21 / 06.09.2015
5220
2 дақиқада ўқилади

Бугун Халқаро кураш куни

Бундан роппа-роса 17 йил муқаддам — 1998 йилнинг 6 сентябрь куни Халқаро кураш ассоциациясига асос солинган эди. Шундан сўнг миллий спорт тури ҳисобланган кураш йилдан-йилга ўз нуфузи ва қамровини ошириб, дунёга танилиб борди. Дунёнинг барча қитъаларида, кўплаб мамлакатларда кураш федерациялари ташкил этилди. Юзлаб нуфузли халқаро мусобақалар ташкил этилди. Бугунги кунга келиб жаҳоннинг 122та давлатида кураш федерациялари фаолият олиб бориб, мазкур мамлакатларда минглаб курашчилар етишиб чиқмоқда.


Курашнинг спорт турлари орасида ўз ўрнини топиб, дунё миқёсида тобора шуҳрат қозониб бораётгани, ҳар йили 6 сентбрь санасида Халқаро кураш кунининг нишонланаётгани кўнглимизга бир олам фахр ва ифтихор туйғуларини бахш этади.
Халқаро кураш ассоциациясининг байроғи яна кўплаб спорт мажмуалари узра ҳилпираб, ўзбекча “ҳалол”, “чала”, “ёнбош” сингари сўзлар янграйверсин, барчамизда ушбу сана муборак бўлсин!
Kun.uz сайти таҳририяти