Жамият | 08:58 / 06.09.2015
2829
1 дақиқада ўқилади

Эльдар Рязанов юрак хуружи туфайли шифохонага ётқизилди

Россиялик таниқли режиссёр Эльдар Рязанов юрак хуружи туфайли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар қилинди.

Айтилишича, 87 ёшли режиссёр бўғилиб қолаётганини кўрган қариндошлари тез ёрдамни чақиришган. Уни кўрикдан ўтказгач, тез ёрдам бригадаси режиссёрни Москвадаги клиникалардан бирига ётқизишга қарор қилган. Рязановда юрак хуружи аниқланган.

Рязанов бундан муқаддам ҳам оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди.