Спорт | 11:25 / 06.09.2015
4655
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик шахматчи швейцариялик халқаро спорт устасини енгди
Ханти-Мансийскда (Россия) ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 4-тури доирасида Ўзбекистон вакили Воҳидов Шамсиддин швейцариялик халқаро спорт устаси Георгиадис Нико устидан ғалаба қозонди.
5-турда 13 ёшли Воҳидов хитойлик 16 ёшли Ваи Жинши билан баҳс олиб боради. Ҳар икки шахматчи айни пайтда 3 очкодан жамғаришга муваффақ бўлган.
Magichess.uz сайтининг хабар қилишича, энг кўп очкони арманистонлик Карен Григорян ва россиялик Михаил Антиповлар тўплаган. 6 сентябрь куни улар бир-бирига қарши баҳс олиб боради.