Иқтисодиёт | 09:43 / 07.09.2015
3721
1 дақиқада ўқилади
FT: АҚШнинг сланецли энергетикасини янги банкротликлар кутмоқда
АҚШнинг сланецли энергетикаси яқин орада янги қийинчиликларга учраши мумкин. Бу ҳақда The Financial Times нашри ёзмоқда.
Экспертларнинг фикрича, нефть нархининг тушиб кетиши соҳанинг кучли компанияларигагина сезиларли таъсир ўтказа олмайди. Шунга қарамай, уларнинг ҳам харажатлари кўпаяди ва яқин орада ушбу компанияларнинг даромадга кириши қийин бўлади.
“Молия сектори саноатни ўстирган бўлса, унинг ўзи саноатни йўқ қилиши ҳам мумкин”, - деди Citigroup банки хом ашё бўлинмаси раҳбари Эдвард Морс.
Унинг фикрича, яқин орада соҳада бўладиган ўзгаришлар кўпчилик компанияларни қийин аҳволга тушириб қўяди.