Ўзбекистон | 20:02 / 08.09.2015
7601
1 дақиқада ўқилади

Август ойида Тошкентдаги уйлар нархи 1 фоизга пасайди

Aвгуст ойи якунларига кўра, Тошкент иккиламчи уй бозоридаги ўртача таклиф нархи июль билан таққослаганда 1 фоизга пасайди.

"Газета.uz" нашрининг маълум қилишича, уйнинг 1 квадрат метр учун 730 шартли бирликни ташкил этмоқда. Панель уйлардаги квартиралар ўртача нархи 697 ш. б., ғишт уйлардаги — 772 ш. б. ни ташкил қилди.

Август ойида Тошкентдаги 11 тумандан 6 тасида:

Мирзо Улуғбек туманида - 724 ш. б.;
Яшнобод – 656;
Чилонзор – 741
туманларида нархлар 3 фоизга;

Сергели - 577 туманида 2 фоизга,
Учтепа-701
Яккасарой - 792 туманларида 1 фоизга тушган.
Шайхонтоҳур туманида (851) нархлар 1 фоизга, Миробод (790), Олмазор (719) ва Юнусобод (763) туманларида 2 фоизга қўтарилган бўлса, Бектемир туманидаги (507) нархлар ўтган ойга нисбатан деярли ўзгаришсиз қолган.