Жаҳон | 00:27 / 08.09.2015
2571
1 дақиқада ўқилади

Будапештда муҳожирлар туфайли халқаро поездлар қатнови тўхтатиб қўйилди

Венгрия ҳукумати мамлакатга катта сонда муҳожирлар келаётгани сабабли мамлакат пойтахти Будапештда асосий халқаро поездлар қатновини вақтинчалик тўхтатди, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Фуқароларга вокзаллардан узоқроқ юриш ва иложи борича бошқа транспорт турларидан фойдаланиш тавсия қилинмоқда.

Будапештнинг бош темир йўл вокзалида полиция Австрия ва Германияга борувчи поездларга чиқишни талаб қилаётган муҳожирларни ушлаб туришни давом этмоқдалар.
Қайд этилишича, қочқинлар ўзларини осойишта тутмоқдалар ва полициянинг ғазабини келтирмаслика ҳаракат қилмоқдалар.