Жамият | 15:40 / 08.09.2015
3893
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Остонада ўтадиган туркий тилли давлатлар саммитида иштирок этмайди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Остонада ўтадиган туркий тилли давлатлар раҳбарларининг V саммитида иштирок этмайди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов маълумот берди.

“Объектив сабабларга кўра Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ушбу тадбирда иштирок эта олмайди”, - таъкидлайди у.
Илгарироқ Эрдўған қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, саммитни ўтказишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтган эди.
Саммит 11 сентябрь куни ўтказилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш