Спорт | 09:14 / 08.09.2015
3173
2 дақиқада ўқилади

Етти нафар ёш ўзбек боксчиси Санкт-Петербургдаги Жаҳон чемпионатида баҳсларни давом эттиради

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Петербург” спорт-концерт комплексида ўсмирлар ўртасидаги бокс бўйича Х Жаҳон чемпионатининг дастлабки беллашувлари бўлиб ўтди.

Мусобақа ғолиблиги учун дунёнинг 57 мамлакатидан келган 400 нафар кураш олиб бормоқда.

Биринчи куни рингга чиққан терма жамоамиз аъзоларидан Халимбек Утегенов (-48 кг) Ҳиндистонлик Махендер Танварни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Жаҳонгир Раҳмонов (-50 кг) ҳам Грузиялик рақиби — Отар Наверианни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Билолбек Мирзораҳимов (-57 кг) уэлслик Рис Томасга ҳеч қандай имконият қолдирмади (3:0). Яна бир боксчимиз Тимур Мержанов (-63 кг) Норвегия вакили Трод Жонсон Эсполинни, Дилшодбек Рўзметов (-66 кг) Шотландия боксчиси Левис Жонстаунни 3:0 ҳисобида енгган бўлса, Яхёхон Саидхонов эса (-70 кг) германиялик Гейхан Галеруазни 3 раундда техник нокаутга учратди. Просфор Роримша эса +80 кг ванз тоифасида Италия вакили Андреа Пуглиар устидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олишди.

Муроджон Қосимов (46 кг), Саиджамшид Жафаров (-54 кг), Аббосхон Мирзаабдуллаев (-80 кг) эса қизғин баҳсларда рақибларига 1:2 ҳисобида бой бериб қўйишди.