Жаҳон | 13:57 / 08.09.2015
7744
1 дақиқада ўқилади

Мўсулда ИШИД жангарилари 127 болани олиб қочиб кетишди

Охирги бир неча кун ичида ИШИД жангарилари Ироқ шимолидаги Мўсул шаҳрида 127 нафар 11-15 ёшли болаларни олиб қочиб кетди. Бу ҳақда Iraqi News нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, болалардан бири жангариларга қаршилик кўрсатиб, улардан 2 нафарини ўлдирган.
Курдистон демократик партияси Мўсул бўлими вакили Саид Мамузинийнинг сўзларига қараганда, бу болалар махсус қароргоҳларга олиб борилиб, қурол ишлатишга ўргатилади.