Ўзбекистон | 11:13 / 08.09.2015
2373
1 дақиқада ўқилади

Қуйичирчиқда қарийб 2 кг марихуана қўлга туширилди

Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туман ҳудудида ўтказилган “Қорадори-2015” амалиёти чоғида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан гиёҳванд моддаларнинг катта партияси қўлга туширилди.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Эркин м.ф.й.даги хонадонлардан бири кўздан кечирилганда, ёрдамчи бинога яшириб қўйилган 1.723 кг миқдоридаги марихуана моддаси аниқланди ва далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Мазкур иш юзасидан жиноий иш қўзғатилди.