Иқтисодиёт | 13:39 / 10.09.2015
2887
1 дақиқада ўқилади

Хитой ўзининг хусусий тўлов тизимини ишга туширади

ХХР Давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцян 2015 йил охирига қадар миллий тўлов карталари тизими ишга туширилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.

“Йил сўнгига қадар биз хитой халқаро тўлов тизими— CIPSнинг ривожлантирилишини якунига етказамиз”, – деди Кэцян “Янги чемпионлар йиллик саммити” жараёнида.

Кэцян ўз чиқиши мобайнида яқин келажакда мамлакат молиявий тизимини либераллаштириш чоралари кўрилиши, жумладан, хориж марказий банкларининг Хитой банклараро бозорига кириши осонлаштиришини айтиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш