Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:01 / 11.09.2015
1997
1 дақиқада ўқилади
Японияда 150 мингдан кўпроқ одам сув тошқинлари сабабли эвакуация қилинди
Япония ҳукумати мамлакатнинг шарқида кучли ёғингарчилик, сув тошқинлари ва ер сурилиши юз бергани туфайли 150 минг одамни эвакуация қилишга қарор қилди, деб хабар бермоқда ABC телекомпанияси.
10 киши бедарак йўқолган деб эълон қилинди. Табиий офатнинг авжга чиқиши оқибатида юзлаб уйлар сув остида, 200 га яқин киши бошпанасиз қолди.
Фожиа жойидан 100 га яқин киши вертолётларда эвакуация қилинди. Аҳолига ёрдам бериш учун Япония армияси бўлинмалари етиб келди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш