Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:46 / 16.09.2015
2904
1 дақиқада ўқилади
Австралия Сурияда ИШИД объектларига зарба беришни бошлади
Австралия ҳарбий ҳаво кучлари Сурияда жангарилар нишонларига авиазарбалар беришни бошлади, дея хабар бермоқда The Guardian.
“Икки кун муқаддам Австралиянинг Hornet қирувчилари юқори аниқликдаги ракета ёрдамида ИШИД бронетранспортини йўқ қилди”, – дея хабар берди Мудофаа вазири Кевин Эндрюс.
Шу билан бирга, Австралия ҲҲК жангариларнинг иккита техника ва нефть объектига зарба берган.
Мамлакат самолётлари АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция таркибида ҳар куни парвоз қилаётгани маълум қилинди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш