Ўзбекистон | 18:09 / 18.09.2015
4091
1 дақиқада ўқилади

2017 йили Ўзбекистонда 6 минг км оптик тола ўтказилади

2015-2017 йилларда Ўзбекистонда 6.1 минг км л оптик толали алоқа тизимини яратиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда республика ахборот ва коммуникацион технологиялар вазирлиги маълум қилди.

Sputnik агентлигининг келтиришича, бу ҳажмнинг 1.8 км ли қисми шу йилнинг ўзида амалга оширилади. Таъкидланишича, йилнинг биринчи ярмида кенг телекоммуникация тармоқлари ҳажми 85.9 минг портга кўпайтирилиб, уларнинг умумий миқдори 699.3 мингга етказилган. Бунинг натижасида абонентлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22 фоизга кўпайган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш