Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:57 / 20.09.2015
2656
1 дақиқада ўқилади
Коми раҳбари ўзига қўйилган айбловларни тан олмади
Россиянинг Коми республикаси раҳбари Вячеслав Гайзер суд мажлисида жиноий гуруҳ ташкил этиш ва фирибгарлик юзасидан очилган жиноий ишда келтириб ўтилган айбларини тан олмади. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар берди.
Гайзер ҳимоячилари эса айбланувчига уй қамоғини тайинлаш ҳақидаги илтимос билан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, шанба, 19 сентябрь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Тергов қўмитаси Гейзер, унинг ўринбосари Алексей Чернов ҳамда Александр Зарубин ва Валерий Веселов бошчилигидаги жиноий гуруҳнинг фаолиятига чек қўйишган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш