Жаҳон | 14:47 / 22.09.2015
3916
1 дақиқада ўқилади

FT: Россия Суриядаги авиабазасига 2 минг ҳарбий йўллайди

Россия Латақияда жойлашган авиабазасига яна 2 минг ҳарбий хизматчи юборади, деб хабар беради The Financial Times нашри.

Нашрнинг маълум қилишича, Россиянинг Суриядаги ҳарбий миссияси биринчи босқичи доирасида у ерга қирувчи экипажлар, муҳандислар ҳамда объектларни ҳимоя қилувчи ҳарбийлар йўлланади.

Газетанинг манбалари Сурияга Москва томонидан “ер-ҳаво” тоифасидаги ракеталарнинг юборилишига доир тахминларни тасдиқлай олмади. Аммо экспертлар бундай ракеталар ҳар қандай замонавий авиабаза мудофаасининг муҳим қисмини ташкил этишини таъкидламоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш